Андрей Микляев: Санжар Шоаҳмедов Қатардаги фаолиятида ўзини йўқотиб қўйгандек

Олий лига 24-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” баҳсидан сўнг мезбонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларин билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

- Учрашувда кўплаб имкониятларни қўлдан чиқардик. Умуман олганда, олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Марат Бикмаев ҳам майдонга тушди ва гол урди. Албатта, биринчи таймнинг дастлабки 15 дақиқаси қийин ўтди. Чунки улар яхши ҳимояланишди. Ўйин охирида ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Аммо юқорида айтиб ўтганимдек, биринчи ва иккин таймларда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Муҳими 3 очкони ишлаб олдик.

Коне икки кун олдин Буркина Фасо терма жамоасидан қайтиб келди. Унинг аҳволи қайдаражадалигини билмаймиз. Шунинг учун уни бу баҳсга туширмадик.

Санжар Шоаҳмедов Қатардан қайтиб келганда, беллашувларга тайёр эмасдек эди. Қатардаги фаолиятида бироз ўзини йўқотиб қўйгандир. У биз билан бирга машғулотларда ишламоқда. Аммо бизда кучли рақобат мавжуд. Шунинг учун Шоаҳмедов асосий таркибдаги ўрни учун курашиши керак. Бундан буёғига оддий ўйинлар бўлмайди...

Бир неча кун олдин “Насаф” билан ўйнадик. Улар айни пайтда энг кучли жамоа ҳисобланади. таркибда бир неча ўзгаришлар бўлсада, яхши шаклланган клуб. Қолаверса, мураббий ҳам анча йллардан бери Қаршида фаолият олиб бормоқда. Жамоа структураси ҳам жуда яхши йўлга қўйилган, кўркам стадион ва ажойиб мухлислари бор, - дейди Микляев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!