Андрей Микляев: Ёмон ўйнаб, ғалаба қозондик

15 апрель,2017, 23:51 360

Андрей Микляев: Ёмон ўйнаб, ғалаба қозондик

 

Олий Лига 6-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Насаф” (2:1) учрашувидан кейин ташкиш этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” устози Андрей Микляев қуйидаги  фикрларни билдирди.

“Биринчи  бўлимда жуда ёмон ўйнадик, менга бугунги ўйин ёқмади. “Истиқлол”га қарши баҳсда  катта куч йўқотгандик, шунинг учун бугун яхши ўйнай олмадик. Ёмон ўйнаб ғалабага эришдик. Бош рақобатчимизни мағлуб эта олдик.

Кахи Махарадзе айни пайтда яхши спорт формасида эмас. Аммо таркибимизда Тимур Кападзе ва Саламат Қутибоевлар ҳам йўқ. Шу боис марказда йўқотишларга эгамиз. Жароҳат олган футболчилар тезроқ сафга қайтишларини кутаяпмиз. Бунинг устига биз учун ўйинлар тақвими ҳам жуда зич. Ваҳоланки, яна тўрт кундан кейин ўйинимиз бор”, – деб Андрей Микляев сўзларидан иқтибос келтиради қаршиликлар матбуот хизмати.