Андрей Шипилов: Яширмайман: бу ўйинда очко ишлаш асосиий мақсадимиз эди

“Қизилқум” – “Металлург” (1:2) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Андрей Шипилов иштирок этди. Бу ҳақда "Қизилқум" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Учрашувга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ҳозир “Қизилқум”айни пайтда яхши спорт формасида. Қолаверса, ғалаба ҳар иккала жамоанинг имкониятини ошириб юборарди. Жамоанинг асосий кучи легионерлардан ташкил топган. Йованович, Григалашвили ва Геворкян ўйинни ташкил этишда асосий куч ҳисобланарди. Кутилгандек Григалашвили ўз имкониятидан фойдаланди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганимиздан кейин ҳисобни сақлашимиз муҳим эди. Мезбонлар босимни оширишди ва биз жуда қийналдик. Битта тўп ўтказиб юборсакда, ғалабани сақлаб қола олдик. Яширмайман: бу ўйинда очко ишлаш асосиий мақсадимиз эди. Ғалаба қозониш ёқимли, албатта. Бу йил чемпионат жуда қизиқарли кечмоқда. “Қизилқум” Жиззахда “Сўғдиёна”ни таслим этди. Жиззахликлар сафарда “Насаф”дан устун келишди. Мавсум охирига қадар бундай шиддатли ўйинларга гувоҳ бўлаверамиз, - деди бекободликлар устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!