Англия Кубоги. “Лестер” қуйи дивизион вакили билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолди
Англия Кубоги 1/16 финалида мамлакат чемпиони “Лестер” сафарда қуйи дивизион вакили “Дерби” билан ўзаро баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйин давомида “Лестер” ҳисобни икки марта ортда қолаётганди, аммо якунда жамао мағлубиятдан қутулиб қолди.

Регламентга кўра, дуранг қайд этилган ўйинда жавоб учрашуви ўтказилади.
Дерби Каунти – Лестер 2:2 (2:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 8, автогол Бент, 1:1 – 21 Бент, 2:1 – 40 Брайсон, 2:2 – 86 Морган.
Дерби Каунти: Карсон, Пирс, Кио, Ольссон, Бэйрд, Брайсон (Камара, 89), Жонсон, Инс, Хьюз (Баттерфилд, 63), Расселл (Выдра, 84), Бент.
Лестер: Шмейхель, Хут, Морган, Фукс (Грэй, 46), Чилуэлл, Олбрайтон (Муса, 74), Дринкуотер, Кинг, Симпсон, Варди, Окадзаки (Марез, 64).
Огоҳлантириш: Пирс (55).

Фикрлар