Англия Кубоги. “МЮ” иродали тарзда “Блэкберн”ни мағлуб қилди ва чорак финалга чиқди

 

Англия Кубоги нимчорак финалида “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда Чемпионшип вакили – “Блэкберн” билан ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Грехэм ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Генрих Мхитаряннинг ажойиб узатмасидан сўнг Маркус Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда катта устунлик “МЮ” футболчиларига ўтди. Захирадан Поль Погба ва Златан Ибрагимович тушди. 75-дақиқада швециялик футболчи "қизил иблислар"ни чорак финалга олиб чиққан гол муаллифи бўлди. 

Блэкберн – Манчестер Юнайтед 1:2

Голлар: 1:0 – 17 Грэм, 1:1 – 27 Рэшфорд, 1:2 – 75 Ибрагимович.

Блэкберн – Стил, Грир, Малгрю, Уильямс, Ленихан, Лоу, Фини (Мэхони, 73), Гатри (Томлинсон, 81), Конуэй, Грэм (Стоукс, 77), Эмнес.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Рохо, Смоллинг, Дармиан, Лингард (Погба, 62), Янг, Кэррик, Эррера, Мхитарян, Марсьяль (Ибрагимович, 62), Рэшфорд (Мата, 89).

Огоҳлантиришлар: Уильямс (35), Лингард (52), Янг (73).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!