Англия Лига Кубоги. "Ливерпуль" илк ўйинда "Саутгемптон"га ютқазди

 

Англия Лига Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида "Саутгемптон" жамоаси ўз майдонида "Ливерпуль" футболчиларига қарши баҳс олиб борди. 

Кутилмаганда мерсисайдликлар мазкур ўйинда мағлубиятга учради. Учрашувнинг 20-дақиқасида Редмонд томонидан киритилган ягона гол "Саутгемптон"нинг ғалабасини таъминлади. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади. Мусобақанинг иккинчи ярим финал илк ўйинида "МЮ" ишончли тарзда "Халл Сити"ни мағлубиятга учратгани ҳақида хабар бергандик

Саутгемптон – Ливерпуль 1:0

Гол: 1:0 – 20 Редмонд.

Саутгемптон – Форстер, Йосида, Бертран, Соареш, ван Дейк, Тадич, Класи (Хейбьерг, 73), Редмонд, Дэвис (Уорд-Проуз, 82), Родригес (Лонг, 82), Ромеу.

Ливерпуль – Кариус, Клаван, Ловрен, Клайн, Милнер, Вейналдум (Коутиньо, 61), Жан, Лаллана, Лейва, Фирмино (Ориги, 83), Старриж.

Огоҳлантиришлар: Тадич (65), Родригес (81).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!