Англия кубоги. "Тоттенхэм" ярим финалга чиқди

Бугун Англияда мамлакат кубогининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бу босқичда "Суонси"га қарши баҳс олиб борди.

Бундан бироз олдин ниҳоясига етган қарама-қаршиликда "шпорлар" 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Англия кубоги. Чорак финал

Суонси – Тоттенхэм 0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 11 Эриксен, 0:2 – 45 Ламела, 0:3 – 62 Эриксен.

Суонси – Нордфельдт, Нотон (Нарсинх, 46), Ольссон, Моусон, Бартли, Дайер (Раутледж, 86), Ки Сон Ен, Клукас, Кэрролл, ван дер Хорн (Робертс, 81), Абрахам.

Тоттенхэм – Ворм, Вертонген, Санчес, Дэвис, Триппьер, Сиссоко, Эриксен, Лукас Моура (Льоренте, 73), Дайер, Ламела (Алли, 81), Сон Хын Мин.

Огоҳлантиришлар: Санчес (69).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!