Англия кубогида учинчи ярим финалчи номи маълум бўлди
Ҳозиргина Англия кубоги чорак финал босқичи доирасида “Уиган Атлетик” ҳамда “Саутгемптон” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Уигандаги “DW” стадионида кечган қарама-қаршиликда “авлиёлар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Тоттенхэм Хотспур” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ҳам ярим финалга йўл олишган эди.
Англия кубоги. Чорак финал
Уиган – Саутгемптон 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 62 Хейбьерг, 0:2 – 90 Соареш.
Уиган – Уолтон, Берн, Данкли, Элдер, Пауэр, Бирн (Хант, 80), Робертс (Колклаф, 66), Морси, Джейкобс, Григг, Мэсси (Пауэлл, 66).
Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Бертран, Соареш, Худт, Тадич, Хейбьерг, Лемина, Буфаль (Редмонд, 65), Каррильо (Лонг, 81), Габбьядини (Ромеу, 87).
Огоҳлантиришлар: Берн (72), Данкли (85).
Фикрлар