Англия премьер-лигаси янги мавсум учун ўз тўпини намойиш этди (фото)

1 июнь,2017, 17:50 275

Англия премьер-лигаси янги мавсум учун ўз тўпини намойиш этди (фото)

Жаҳоннинг энг томошабоп лигаси ҳисобланган Англия премьер-лигаси ўзининг янги мавсум учун фойдаланадиган тўпини расман намойиш этди.

Айтиш керакки, 2017/18 йилги мавсум учун чиқарилган янги тўп АҚШнинг Nike фирмаси томонидан тайёрланган бўлиб, у Ordem V деб номланади. Уни синовдан ўтказиш пайтида жаҳоннинг энг яхши футболчилари иштирок этишганини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу тўп ҳафта охирларида эркин савдога чиқарилиши кутилмоқда. Янги тўпни 100 фунт эвазига ҳарид қилиш мумкин.