Англия суперкубоги учун ўтказиладиган баҳс жойи ва санаси маълум

15 июнь,2017, 15:40 521

Англия суперкубоги учун ўтказиладиган баҳс жойи ва санаси маълум

Англия футбол ассоциацияси (ФА) “Челси” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги Англия суперкубоги учун баҳс қачон ўтказилишини маълум қилди.

Берилган хабарга кўра Суперкубок учун бўлиб ўтадиган Лондон дербиси 6 август куни “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” жорий мавсум премьер-лигада ғолиб чиққан бўлса, “Арсенал” мамлакат кубогини қўлга киритди.

Слуцкий "Челси" футболчиларини ижарага олмоқчи

Жиру Лондонда қолиши мумкин, бироқ...