Англия терма жамоаси бош мураббийи Руни ва Хартнинг масаласини кўриб чиқади

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни ҳамда "Вест Хэм" дарвозабони Жо Хартлар агар ўзларини кўрсата олишса, албатта келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга боришлари мумкинлигини айтди.

Терма жамоа бош мураббийи юқоридаги футболчиларни кузатиш учун дастлаб 13 август куни "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувига ташриф буюрса, кейинчалик 17 август куни УЕФА Европа лигаси плей-оффи доирасида "Эвертон" ҳамда "Хайдук" жамоалари баҳсини бевосита стадиондан туриб кузатиоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!