Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси 49 ёшида яна катта футболга қайтди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Пол Мерсон яна катта футболга қайтишга қарор қилди. У Уэльснинг 4-двизионида иштирок этувчи “Керау” клуби таклифини қабул қилди.

BBC Sportнинг маълум қилишича 49 ёшли Мерсон 18 октябрь куни “Понтиклун” клубига қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Мерсон фаолияти давомида “Арсенал”дан ташқари «Астон Вилла», «Мидлсбро», «Портсмут» ва «Уолсолл» клублари сафида тўп сурган. У ўзининг профессионал фаолиятини 2006 йилда якунлаган ва футбол эксперти сифатида ишлаб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!