Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи "Лестер"ни бошқармоқчи
Ўз вақтида Англия терма жамоаси бош мураббийи бўлган Рой Ходжсон клуб миқёсида ишлаш нияти борлигини маълум қилди.
Ўтган йили ёзда Англия терма жамоаси бошқарувидан озод этилганидан буён ишсиз юрган мураббий яқинда Клаудио Раньерини истеъфога чиқарган "Лестер"ни бошқаришни истамоқда.

Бироқ, "Лестер" раҳбарияти 69 ёшли мураббийнинг бу таклифига ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Фикрлар