Англия термаси устози: Руни, ақлинг бўлса, Хитой ва МЛСни унут

31 май,2017, 08:20 256

Англия термаси устози: Руни, ақлинг бўлса, Хитой ва МЛСни унут

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт “Манчестер Юнайтед” сардори Уэйн Рунига Хитой чемпионати хамда МЛСга ўтмасликни маслаҳат берди. Қайд этиш жоиз, Руни термасининг Шотландия хамда Францияга қарши кечадиган ўйинларига чақирилмади.

“Руни якунланган мавсум у қадар кўп ўйнмади. Бу ёзда у ўзи учун тўғри қарорни чиқариши  керак. Мен МЛСнинг бир нечта ўйинларини кўрдим. Бу чемпионатдаги ўйин АПЛнинг яқинига ҳам йўламайди. Хитой ҳақида гапирмоқчи ҳам эмасман. Мураббийлар футболчисини кучли жамоада ўйнашини ва асосий таркибда тушишини истайди”, - деб мураббийнинг сўзларини келтириб ўтди The Telegraph.

Маълумот учун, Руни бу мавсум Премьер лигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уриб, шунча ассистентлик қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.