Англия термаси Вардидан айрилиб қолди

 

“Лестер” жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди Англия терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди. Бу ҳақда Alkass хабар бермоқда.

Тажрибали футболчи Англия термасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичи доирасидаги Шотландия (10 июль) ва Францияга қарши (13 июль) ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.

Англия терма жамоаси мураббийлар штаби 30 ёшли футболчининг ўрнига ҳеч кимни чақирмади. Чақирилганлар орасида Харри Кейн ва Жермейн Дефо каби ҳужумчилар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!