Англия термаси мураббийи АПЛ клублари ёш футболчиларга имкон беришларидан умид қилмоқда

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Англия Премьер-Лигаси клублари янги мавсумда англиялик ёш футболчиларга имкон беришларига умид қилмоқда.

“Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонларга имконият бериш керак. Сенда кучли тизим бўлсаю, шогирдларингга имкон бермасанг, улар ўсишга эриша олмайдилар.

Умид қиламанки, бу мавсум АПЛ клубларидаги мураббийлар қўллари остидаги ёш футболчилар ҳорижлик футболчилардан кам жойи йўқлигига гувоҳ бўлишади.

Инглиз футболчилар АПЛда қанча кўп ўйнасалар, мураббийларда ҳам танлаш имконияти кўп бўлади. Ҳозир бутун бошли АПЛда 33 % футболчи инглиздир. Бу бошқа лигалардаги кўрсаткичга нисбатан ўта пастдир. Биз бу муаммони бартараф этишимиз керак”, – деб айтиб ўтди Саутгейт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!