Англия термаси устози "разведка" учун Россияга келади

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт 2018 йилги ЖЧда терма жамоа учун қулай бўлган лагерь(қароргоҳ) танлаш мақсадида ушбу ҳафта Россияга ташриф буюради.

Инглизлар 19 та шаҳардан бирини танлашларига тўғри келади.

Улар орасида Москва, Санкт-Петербург ва Сочи каби шаҳарлар ҳам мавжуд.

Бу борада инглизларга Грозний шаҳридаги шароит ёқаётгани айтилмоқда. Бироқ мамлакат ТИВ бу ердаги хавфсизлик масаласи яхши бўлмагани сабабли ушбу шаҳарга келишни маслаҳат бермади.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси хали ЖЧ-2018 масаласини хал этиб бўлмади. Ҳозирда саралаш босқичида «уч шерлар» F гуруҳида етакчилик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!