Англияда илк бор VAR тизимидан фойдаланилади
Англия Кубоги 3-раундида “Брайтон” ва “Кристал Пэлас” ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур ўйинда ҳакамларга видеоёрдам тизими (VAR) илк бор синовдан ўтказилади.
Учрашув бош ҳаками VAR тизимидан гол, пенальти, сариқ ёки қизил карточка билан боғлиқ баҳсли ҳолатларда фойдаланилади. Бугунги кунда мазкур тизимдан Италия, Германия, Португалия ва бошқа миллий чемпионатларда фойдаланишади.
Эслатиб ўтамиз, “Брайтон” ва “Кристал Пэлас” ўйини 2018 йилнинг 6 январь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар