Англияга бугун Кейн сардорлик қилади

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарри Саутгейт ЖЧ-2018 саралаши 6-турида Шотландияга қарши баҳсда Англия термасини “Тоттенхэм Хотспур” клуби ҳужумчиси Харри Кейн майдонга сардор сифатида бошлаб тушишини эълон қилди.

“Кейн эртага сардорлик қилади. Бизда етакчилик хусусиятига эга бўлган бир нечта футболчилар мавжуд. Аммо Кейнда ўзига хос менталитет мавжуд”, – деб айтиб ўтди Саутгейт.

Англия термасининг амалдаги сардори Уэйн Руни эса терма жамоадан чақирув олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!