Англиянинг энг зўр боксчилари маҳоратини Ўзбекистонда оширади

24 май, 16:48 2626

Англиянинг энг зўр боксчилари маҳоратини Ўзбекистонда оширади

 

Бугунги кунда Ўзбек бокс мактаби дунёда энг кучлилардан эканини ўзбекистонлик чорам қўлқоп усталари Олимпия ўйинлари ва Осиё чемпионатида исботлаб қўйди. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари боксчилари тажриба ва малака ошириш учун ҳамюртларимиз ҳамкорлик қилишни истамоқда.

Уч ойдан сўнг Германияда бошланадиган бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Англия терма жамоаси ўқув-машғулотини Ўзбекистонда ташкил этишга қарор қилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz сайтига хабар беришларича, Англия терма жамоасининг 25 кишилик делегацияси юртимизга етиб келди.

Англия таркиркибидан Жалол Яфаи, Пат Маккормак, Муҳаммад Али, Фрейзер Кларк каби Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Европа чемпионатлари иштирокчилари бор.

SPORTS.uz