“Анжер” янги тарих ёзмоқда

26 апрель, 07:02 261

“Анжер” янги тарих ёзмоқда

Кеча Франция кубогининг дастлабки ярим финал баҳси бўлиб ўтгани тўғрисида хабар бериб ўтган эдик. Унда “Анжер” ўз майдонида “Генгам”ни мағлуб этди(2:0) ва финалга йўл олди.

Францияда ҳам мамлакат кубогининг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди

Эътиборлиси, 1919 йилда ташкил этилган мазкур клуб сўнгги бор кубок финалида 1957  йилда ўйнаган экан ва бу жамоа тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланар экан. Ўшанда “Анжер” хал қилувчи баҳсда “Тулуза”га имкониятни бой берган экан – 3:6.

Клубнинг Франция чемпионатидаги энг яхши натижаси эса 1966/67 йилда қайд этилган. Ўшанда мазкур клуб турнирни 3-ўринда якунлаган.

“Анжер”нинг финалдаги рақиби эса бугун бўлиб ўтадиган “ПСЖ” – “Монако” баҳсидан сўнг маълум бўлади.