Антальядаги турнирда “ғалати иш”лар бўлмоқда

Айни кунларда Туркиянинг Анталья шаҳрида ATP туркумидан ўрин олган “Antalya Open” турнири бўлиб ўтмоқда. Соврин жамғармаси 497 255 евро бўлган турнирда бугун иккинчи давра ўйинларига старт берилди.

Майсали қопламали кортларда ўтаётган баҳсларда кутилмаган натижалар ҳам рўй бермоқда. Масалан, жаҳоннинг саккизинчи ракеткаси Доминик Тим жаҳон тасниф жадвалида 222-ўринда бораётган хиндистонлик Рамкумар Раманатанга имкониятни бой берди ва турнирни тарк этди.

Мусобақанинг иккинчи даврасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Рамкумар Раманатан (Хиндистон) – Доминик Тим (Австрия)  6:3 6:2

Фернандо Вердаско (Испания) – Стив Дарси (Бельгия)  6:3 6:4

Маркос Багдатис (Кипр) – Карлос Берлок (Аргентина)  6:4 3:6 7:5

Адриан Маннарино (Франция) – Мохамед Сафват (Миср)  6:4 6:4


Эртага эса иккинчи давранинг яна тўрт беллашуви бўлиб ўтади.

Раду Албот (Молдова) – Паоло Лоренци (Италия)

Давид Феррер (Испания) – Ючи Сугита (Япония)

Даниэль Альтмайер (Германия) – Марсель Ильхан (Туркия)

Янко Типсаревич (Сербия) – Андреас Сеппи (Италия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!