Антальядаги турнирда “сенсациялар” давом этмоқда

29 июнь,2017, 02:41 507

Антальядаги турнирда “сенсациялар” давом этмоқда

Айни кунларда Туркиянинг Анталья шаҳрида АTP туркумидан ўрин олган “Аntalya Open” турнири бўлиб ўтмоқда. Соврин жамғармаси 497 255 евро бўлган турнирда бугун иккинчи давра ўйинларига давом эттирилди.

Антальядаги турнирда “ғалати иш”лар бўлмоқда

Майсали қопламали кортларда ўтаётган баҳсларда кутилмаган натижалар ҳам рўй бермоқда. Масалан, кеча жаҳоннинг саккизинчи ракеткаси Доминик Тим жаҳон тасниф жадвалида 222-ўринда бораётган хиндистонлик Рамкумар Раманатанга имкониятни бой берди ва турнирни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эса АTP рейтингида 39-ўринда бораётган испаниялик Давид Феррер япониялик Юичи Сугитага уч сет якунига кўра, мағлуб бўлган бўлса, жаҳон тасниф жадвалида 252-ўринда бораётган Даниэль Альтмайер ҳам уч сет якунига кўра, мезбон теннисчи -

Марсель Ильханни мағлуб этишининг уддасидан чиққан холда, чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Бугун мусобақанинг иккинчи даврда ўйинларида қуйидаги натижалар қайт этилди:

Даниэль Альтмайер (Германия) – Марсель Ильхан (Турция)  6:3 3:6 7:6

Раду Албот (Молдова) – Паоло Лоренци (Италия) 6:3 6:4

Ючи Сугита (Япония) – Давид Феррер (Испания) 6:3 3:6 7:6

Даниэль Альтмайер (Германия) – Марсель Ильхан (Туркия)  6:3 3:6 7:6

Андреас Сеппи (Италия) – Янко Типсаревич (Сербия) 3:6 6:4 6:4.