“Антальяспор” Фабио Капеллони таклиф қилмоқчи

Россиянинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Антальяспор” италиялик мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, туркия жамоа мутасаддилари Капеллонинг молиявий масалаларини суриштирмоқда.

Маълумот ўрнида, Фабио Капелло Хитойнинг “Цзянсу Сунин” клуб бош мураббийи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!