Антон Пинчук Зуҳриддин Маҳкамовни мағлуб қилиб, "Astana Arlans"га илк ғалабани тақдим қилди

1 апрель,2017, 20:51 1364

Антон Пинчук Зуҳриддин Маҳкамовни мағлуб қилиб,


"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans Kazakhstan" жамоалари баҳсида оғир вазн тоифасидаги (91 килограмм) жанг ҳам кескин ва муросасиз ўтди.

Истеъдодли ёш боксчимиз Зуҳриддин Маҳкамов бу йил “Uzbek Tigers” сафида дебют жангини ўтказиб, мухлисларга ажойиб ғалабани совға қилган эди. Ўшанда у “Patriot Boxing Team” аъзоси Ислом Текеевни катта устунликбилан енгган эди.

Унинг бугунги рақиби эса халқаро тажрибаси катта ва ўта кучли бокчилардан Антон Пинчук бўлди. Ҳамюртимиз сингари у ҳам WSBдаги иштирокини жорий йилда бошлаб, кетма-кет иккита ғалабага эришган.

Zukhriddin Mahkhamov

Бу боксчиларнинг ўзаро тўқнашувида Зуҳриддин устунликни рақибига бериб қўйди ва Пинчук "Astana Arlans"нинг бугунги илк ғалабасини қўлга киритди. 3:0. Шундай қилиб, жамоалар ўртасидаги ҳисоб 3:1 кўринишини олди.

Аввалроқ Элнур Абдураимов, Абдулҳай Шораҳматов ва Исроил Мадримов ғалаба қозонишган эди. Энди навбат кечанинг энг енгил вазн тоифасидаги боксиларига. Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Темиртас Жусуповга қарши...