Антонио Кассано D Серия жамоасига ўтиши мумкин

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано ўзига янги жамоа қидиришда давом этмоқда.

Таъкидлаш керакки, 34 ёшли форвард жорий мавсумни “Сампдория” таркибида бошлаган эди. Бироқ, ўтган ойда генуяликлар футболчи билан шартномани бекор қилишди. Кейинчалик Кассано клубнинг ёшлар жамоасида машғулот ўтказишдан ҳам маҳрум бўлди.

Il Secolo XIX нашрининг хабар беришича Кассано спорт формасини сақлаб туриш мақсадида пастроқ савиядаги жамоа таркибида ўйнашга ҳам рози. Айтиш керакки Италия D Сериясида иштирок этувчи "Сампьердаренсе" клуби футболчининг янги жамоаси бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!