Антонио Конте: “Тоттенхэм” шунчаки “Челси”дан кучлироқ

17 апрель,2017, 08:43 620

Антонио Конте: “Тоттенхэм” шунчаки “Челси”дан кучлироқ

 

“Челси” жамоаси бош мураббийи Антонио Конте “Тоттенхэм”га қарши Англия Кубоги ярим финали олдидан ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Олдинда финал йўлланмаси учун кураш турибди. Финалга йўл олиш учун эса 100 эмас, 200 фоиз кучимизни беришимиз керак. Ўйин қийин бўлиши тайин, чунки “Тоттенхэм” шунчаки “Челси”дан кучли.

Улар кўтарилмоқда ва тарихни янгилаши мумкинлиги сезиляпти. АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоалар ўйини қизиқарли бўлиши ҳам аниқ. Тайёргарлик кўриш учун 5 кун вақт бор. Майдонга чиқиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, – деди италиялик мутахассис.