Антонио мавсум якунига қадар "Вест Хэм"га ёрдам бера олмайди

13 апрель,2017, 16:05 313

Антонио мавсум якунига қадар

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Майкл Антонио энди бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.

У “Суонси”га қарши баҳсда жароҳат олган ва майдонни тарк этган эди. Шундан сўнг “болғачилар” бош мураббийи Славен Билич Антонионинг жароҳати жиддий эканлиги ва у мавсум сўнггига қадар жамоага ёрдам беролмаслигини айтди.

“Антонионинг жароҳати жиддий ва у бу мавсумда бошқа майдонга тушолмайди. Бу биз учун катта йўқотиш бўлди. Боиси Майкл жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири эди”, - дейди хорватиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Антонио жорий мавсум премьер-лигада “Вест Хэм”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турган эди. Унинг ҳисобида 9та гол мавжуд.

АПЛ. “Ливерпуль”дан иродали, “Вест Хэм”дан кичик ғалаба ва бошқа натижалар

Агар "Вест Хэм" "Суонси"ни юта олмаса, Билич истеъфога чиқарилади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.