Антуан Гризманн “Атлетико”да қоладиган бўлди

2 июнь,2017, 09:03 230

Антуан Гризманн “Атлетико”да қоладиган бўлди

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн амалдаги жамоасини тарк этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилмоқда.

“Атлетико” ёзда футболчи сотиб ололмаслиги аниқ бўлгач, франциялик футболчи клубда қолиб, унга ёрдам беришни маъқул топди.

Аввалроқ Гризманн Испаниядан кетишга шай тургани, “Манчестер Юнайтед” эса унинг трансфери уун 100 млн беришга рози бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.