Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси”

3 июнь,2017, 16:35 242

Анвар Бердиев “Андижон”нинг май ойидаги “Энг яхши футболчиси”

Якунига етган май ойи бўйича “Андижон”нинг “Энг яхши футболчиси”ни аниқлаш борасида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев тенгсиз деб топилди.

Айтиш керакки, “Андижон” май ойида жами 6та ўйин ўтказиб, жами 14та очко жамғарди. Бердиев мазкур учрашувларнинг 4тасида иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт марта аниқ нишонга ола билди. Тажрибали ҳужумчининг айниқса сафарда “Норин”га қарши баҳсда киритган 2та голи муҳим ғалабани таъминлади. Шунингдек Анвар Бердиев қолган иккита тўпини “Хоразм”га қарши баҳсда киритди. Бу сафар эса унинг голлари “Андижон”га дурангни тақдим этди.

Бир сўз билан айтганда, 39 ёшли футболчи ўзининг бой тажрибаси эвазига “Андижон”га катта ёрдам бермоқда. Унинг голини олдиндан ҳис қилиши кўпинча рақиб посбонларини қийин вазиятга тушириб қўймоқда дейиш мумкин.

Май ойи бўйича ўтказилган сўровнома якунлари:

1. Анвар Бердиев – 49 балл.

2. Шаҳбоз Жумабев – 14.

3. Дилмурод Маҳмудов – 12.

4. Иброҳим Отахонов – 9.

5. Фарҳод Бекмуратов – 5.

6. Акбар Ходжаев – 4.

7. Санжар Асқаралиев – 4.

8. Лочин Долимов – 4.

9. Қаҳрамон Маҳамаджонов – 3.

10. Ойбек Нурматов – 2.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.