Анварни Францияда кутишмоқда

Франция чемпионатида иштирок этаётган "Лилль" жамоаси раҳбарияти юқори ўринлар учун курашадиган таркибни шакллантиришга бел боғлади. Айни пайтда Франция чемпионатида 14-поғонани эгаллаб турган клуб янги лойиҳани амалга оширадиган футболчиларни трансфер қилишга уринмоқда.

"Лилль" клуби хўжайини Жерар Лопес ишни икки нафар ёш ва истеъдодли ҳужумчини жалб қилишдан бошлади. "Аякс" жамоаси ҳужумчиси Анвар Ал-Ғозий ва "Сан-Паулу" тўпурари Луис Араужо янги жамоанинг асосий қуроли бўлади.

Айни пайтда французлар ҳар икки футболчининг жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳужумчилар ҳам кучли чемпионатга кўчиб ўтиш истагини билдирган.

Анвар жорий мавсумда 11 та учрашувда майдонга тушди. 20 ёшли Луис Араужо эса 22 та ўйинда қатнашди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!