Анзур Исмоилов четлатилди

Бугун Хитой Супер Лигасида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси ўз майдонида “Яньбянь” клубини қабул қилди.

Биринчи бўлим охирида учрашув бош ҳаками Ма Ли ҳамюртимизга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Иккинчи бўлим аввалида сон жиҳатдан устунликка эришган меҳмонлар ҳисобни очишди.

Бироқ учрашув якунида Игало мувозанатни тиклади.

Хитой Супер Лигаси. 22-тур

“Чангчунь Ятай” – “Яньбянь” 1:1

Голлар: Игало(86) – Травелли(54)

Четлатиш: Анзур Исмоилов(44).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!