Анзур Исмоилов жамоаси ўз таркибига “Уотфорд” футболчисини қўшиб олди (Фото)

 

Хабарингиз бор, бир неча йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов Хитойнинг “Чанчун Ятай” клубида тўп тепмоқда.

Бугун ушбу жамоа ўз таркибига Англия премьер лигасита фаолият олиб борган ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олди. “Уотфорд” клуби ҳужумчиси Игало Одион энди Хитой чемпионатида ҳаракат қилади.

Хабарларга қараганда, хитойликлар нигериялик форвардни 23,5 миллион еврога сотиб олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!