Арда Туран “Ливерпул”нинг асосий трансфер ношонига айланди

14 ноябрь,2016, 10:00 473

Арда Туран “Ливерпул”нинг асосий трансфер ношонига айланди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамда Туркия терма жамоаси футболчиси Арда Туран Юрген Клопп жамоасига жуда ҳам керак.

29 ёшли хавбек яқинлашиб келаётган қишки трансфер даврида мерсисайдликларнинг асосий нишонига айланди. Бу ҳақда goal.com сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича, Тураннинг ҳизматларига жамоа бош мураббийи Юрген Клоппнинг шаҳсан ўзи қизиқиш билдирган. У туркиялик футболчи ёрдамида “Ливерпул”нинг марказий чизиғини янада кучайтириш ниятида.

Маълумот  учун, Арда Туран ушбу мавсум “Барселона” таркибида 8та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.