Арда Туран “Арсенал”дан ҳеч қандай таклиф олмаган

24 март,2017, 14:25 450

Арда Туран “Арсенал”дан ҳеч қандай таклиф олмаган

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини Англиянинг “Арсенал” жамоасида давом эттириши мумкинлиги ва бу борада лондонликлар туркиялик хавбек учун таклиф юборганини маълум қилинганди.

Аммо футболчининг агенти Ахмет Булут мижозига “тўпчилар”нинг қизиқаётгани борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар бермоқда.

- Биз ҳеч қандай таклиф олмадик. Шунинг учун буни муҳокама қилишнинг кераги йўқ. Мен “Арсенал” билан музокаралар олиб бормадим. Туран “Барселона”да бахтли. Унинг каталонияликлар билан тузган шартномаси яна 3 йилгача мўлжалланган, - дейди агент.