Арда Туран фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин

26 июнь,2017, 14:40 374

Арда Туран фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин

Туркиянинг “Бешиктош” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Арда Тураннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Milliyet нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, турк клуби 30 ёшли туркиялик футболчи учун 30 млн евро таклиф қилган. Таъкидлаш керакки, бу Туранга бўлган биринчи таклиф эмас. Ундан аввалроқ Лондоннинг “Арсенал” ва Лисабоннинг “Спортинг” клубилари ҳам Ардани ўз сафида кўриш истагини билдиришган эди.

Хабарларга қараганда каталонияликларнинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде янги мавсумда Туранга асосий таркиб футболчиси сифатида қарамаяпти ва буни футболчининг ўзи ҳам сезмоқда. Шу боис у мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартиришни режалаштирган.

Аммо, бундан аввалроқ футболчининг агенти уни шартномаси якунига қадар “Барселона”да қолиши ҳақида айтган эди. Тураннинг “кўк-анор ранглилар” билан амалдаги келишуви 2020 йилга қадар имзоланган.