Аргентина футбол федерациясини янги президент бошқаради

30 март,2017, 09:30 425

Аргентина футбол федерациясини янги президент бошқаради

 

Аргентина футбол федерацияси (AFA)га янги президентни сайланди. Бу ҳақда AFAнинг “Твиттер”даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Аргентина футбол федерациясининг янги президенти этиб Клаудио Тапиа сайланди. Овоз бериш жараёнида у 43 тадан 40 та овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Аргентина футбол федерациясининг аввалги президенти Луис Сегура 2016 йили  фирбгарликда айбланган эди ва ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди.