Аргентина терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилиши мумкин

7 апрель, 23:05 447

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилиши мумкин

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса тез орада ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича Аргентина футбол ассоциациясининг бундай қарорга келишига терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралашидаги қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб бўлиши мумкин. Бу масала бўйича якуний қарор келгуси ҳафтада маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш раундининг ўтган 14та туридан сўнг 22 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди.