Аргентина терма жамоаси мухлислари учун совуқ хабар

Шундоқ ҳам саралашда муваффақиятли иштирок эта олмаётган Аргентина яна бир жиддий йўқотишга учради.

Гап шундаки,  Аргентина терма жамоаси ва “Бока Хуниорс” клуби ярим ҳимоячиси Фернандо Гаго кеча бўлиб ўтган Перуга (0:0) қарши баҳсда тиззасидан ўта жиддий жароҳат олди. У жароҳат тиззаси билан боғлиқлиги ҳақида биринчи бўлиб терма жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаоли ва жамоа сардори Лионель Мессиларга айтган. Учрашувдан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар эса собиқ “Реал” аъзосининг гапларини тасдиқлади.

Энди Гаго камида 6-8 ой майдонга қайтмаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!