Аргентина терма жамоаси устози Исландияга қарши баҳсда кимларни асосий таркибда тушириши маълум бўлди

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Исландияга қарши ЖЧ-2018нинг илк баҳсида кимларни асосий таркибда майдонга тушириш борасида бир қарорга келиб олди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Сампаоли ушбу учрашувда Кабальеро, Сальвио, Отаменди, Рохо, Тальяфико, Меса, Билья, Маскерано, Ди Мария, Месси ва Агуэроларни бошланғич таркибда майдонга туширади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Исландия ўйини 16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!