Аргентина термаси билан ЖЧ-2018да муваффақиятсизликка учраган Сампаолига 3 та терма жамоа қизиқмоқда

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаолининг хизматларига 3та мамлакат терма жамоалари қизиқиш билдира бошлашди.

Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра 58 ёшли мутахассисга Коста-Рика, Мексика ҳамда АҚШ терма жамоаларидан таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сампаоли бошқарувидаги Аргентина ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Францияга (4:3) имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!