899 0

Аргентина терма жамоасининг ЖЧдаги юришига якун ясалди. Бу кутилган натижа эди, аслида. Ҳеч ҳам ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Биз эса уларнинг муваффақиятсизлиги сабабларини излашга ҳаракат қилиб қўрдик.

argentina lose

15 та ўйинда  15 хил таркиб

Хорхе Сампаоли.  Бу мутахассис 6 ой ичида терма жамоага 60 га яқин футболчини чақирди. Унинг жамоаси сўнгги дақиқаларда мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Унда жамоа тузиш учун вақт жуда оз эди (албатта, бунга интилган бўлса). Унинг жамоаси Сингапур билан иккита ҳимоячи билан ўйнайди. Кейин  Испаниядан 1:6 ҳисобида мағлуб бўлади.

Умуман олганда, унинг бошқарувида жамоа 15 та ўйин ўтказди ва 15 хил таркибда ўйнади.

arg line up

“У менинг ўқувчим эмас. У мендан кучлироқ”, – деб айтиб ўтган эди Марсело Бьелса у ҳақда гапирар экан. Қайд этиш жоиз, Бьелсанинг Аргентинаси 2002 йилда гуруҳдан ҳам чиқа олмаган эди. Демак, унинг бу киноясини тушунса бўлади.

Агуэро, Дибала, Игуаин керак эмас, Икарди ким ўзи?

Сампаоли Мауро Икардини таркибда киритмагани учун  танқид тошлари остида қолиб кетган эди. Мантиқан олиб қараганда ҳам Италия А Серияси  тўпурарини  мундиалга олиб кетмаслик, аҳмоқликнинг ўзгинаси.

Дибала бутун турнир давомида 23 дақиқа ўйнади. Игуаин фақат бир ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Агуэро эса 2 та гол киритишга эришди, аммо, Сампаоли катта аҳамиятга эга бўлган Нигерия ва Францияга қарши ўйинда асосий таркибга уни киритмади.

subs

Гонсало ўтган мавсум 23 та, Дибала 26 та, Агуэро эса 30 та гол киритди – жами 79  та гол. 3 та ҳужумчи учун ёмон натижа эмас, бироқ, Францияга қарши асосий таркибда ўйнаш учун озлик қилади. Чунки, маҳаллий чемпионатда ўйнайдиган Павон ва Меса деган “юқори даражали” футболчилар ҳам бор.

Ўйин

argentina lose1

Шунча  муаммоларга қарамай, Аргетина Россия майдонларида 6 та гол киритишга эришди. Шуларнинг учтаси – Месси, Ди Мария ва Агуэроларнинг голлари индивидуал маҳорат эвазига киритилди. Меркадо қандай қилиб гол киритганини ўзи ҳам тушуниб етмаган бўлса керак. Аргентинанинг ҳужуми шаклланмаган, фалажланган марказ эса  умуман ишламади, ҳимоячиларнинг хатоларини санаб, саноғига етиш қийин, дарвозабонларни-ку  умуман гапирмаса ҳам бўлаверади.

Ромеро жароҳати боис таркибда тушиб қолгач, қайдномадаги ҳар уччала дарвозабоннинг ёшлари 30 дан ошган эди.

arg keepers

Қизиғи, уларнинг ҳеч бир терма либосида 7 тадан кўп ўйин ўтказмаган. Армани Францияга қарши ўйинда ўз дарвозасига берилган барча аниқ зарбаларни  ўтказиб юборди. Кабальерога тўхталиб ўтириш ҳам шарт эмас…

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98