Аргентина термаси устози: Барчаси Месси учун!

2 июнь, 09:18 367

Аргентина термаси устози: Барчаси Месси учун!

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли унинг учун Лионель Мессининг психологик холати жуда мухим эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз дунёнинг энг яхши футболчиси терма жамоада ўзини эркин сезишини истаймиз. Умид қиламанки, барча футболчиларим ўзларининг энг яхши сифатларини кўрсата олишади. Гап фақат бир неч футболчи ҳақида кетаётгани йўқ. Терма жамоа – бу 40 млн аргентиналиклардир”, – деб Сампаолининг сўзларини келтириб ўтди Мarca нашри.