Аргентина устози Чилига қарши супер ҳужумчилар триосини майдонга туширади

Хабарингиз бор шу кунларда барча қитъаларда ФИФА кунлари доирасида бир қатор расмий учрашувлар бўлиб ўтади. Эртага Жанубий Америка қитъасида ЖЧ-2018 саралаши доирасида  Аргентина ўз майдонида Чили жамоасига қарши майдонга тушади.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар номини эълон қилди. Унга кўра Бауса Чилига қарши Месси, Игуаин ва Агуэродан иборат супер ҳужум учлигини майдонга туширмоқчи. Қуйида тўлиқ таркиб билан танишиб олишингиз мумкин:

Дарвозабон: Серхио Ромеро.

Ҳимоячилар: Габриэль Меркадо, Николас Отаменди, Маркос Рохо, Эммануэль Мас.

Ярим ҳимоячилар: Хавьер Маскерано, Лукас Билья, Анхель ди Мария.

Ҳужумчилар: Серхио Агуэро, Лионель Месси, Гонсало Игуаин.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Чили терма жамоалари баҳси 24 март куни Тошкент вақти билан 4:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!