Аргентиналик ҳакам футболчига гол уришда ёрдамлашиб юборди (видео)

22 июнь, 12:11 529

Ўхшаш хабарлар

Аргентиналик ҳакам футболчига гол уришда ёрдамлашиб юборди (видео)

Аргентиналик ҳакам Леандро Рей Хилфер мамлакат қуйи дивизионида “Тристан Суарес” ва “Акасуссо” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликда голли узатмага муаллифлик қилган.

Ён чизиқдан ўйинга киритилган тўп кутилмаганда ҳакамга тегиб, рақиб ҳужумчисини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди.

“Акассусо” футболчиси Дамиан Сальватьерра бундан унумли фойдаланди. Ўйин “Тристан Суарес”нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.