Аргентиналик нокаутчи: Пакьяо менга қўнғироқ қилсин!

3 май,2017, 00:05 888

Аргентиналик нокаутчи: Пакьяо менга қўнғироқ қилсин!

 

Профессионал бокснинг айни пайтдаги энг ёрқин юлдузи - Мэнни Пакьяони рингга чақираётган чарм қўлқоп усталари сафи кенгайиб бормоқда.

Аргентиналик Лукас Матиссе вазн тоифасини ўзгартирди ва 6 май куни иккинчи ярим ўрта оғирликда америкалик Эммануэль Тейлор қарши рингга чиқади. 37 тажангдан 24 тасида нокаут қайд этган аргентиналик боксчи Мэнни Пакьяо билан жанг қилишни истамоқда.

- Сўнгги тўртта жангда оғирлигимни биринчи ярим ўрта вазнга тўғрилашга қийналдим, - деди Лукас Матиссе. - Янги вазнда қизиқарли боксчилар кўп. Хусусан, Мэнни Пакьяо бор. Агар у мен билан жанг қилишни истаса, менга қўнғироқ қилсин. У билан жангга тайёрман.

Мэнни Пакьяо навбатдаги жангини 2 июль куни австралиялик Жефф Хорнга қарши ўтказади.

SPORTS.uz

Ўхшаш хабарлар