Аргентиналиклар “Севилья” билан келишувга эришдилар

Испаниянинг “Севилья” жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли энди Аргентина терма жамоасини бошқаради. Аргентина Футбол Ассоциацияси “Севилья” билан мураббийни қўйиб юбориш борасида келишувга эришган. Бу ҳақда Аргентина ФАнинг твиттердаги саҳифасида эълон қилинди.

Барча шартномалар 1 июньда имзоланиши режалаштирилган. Шартноманинг моддий тарафи  эса эълон қилинмади.

Бундан олдин, “Севилья” 1,5 млн евро эвазига мураббийга жавоб бериши тўғрисида хабарлар чиққан эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!