Арина Африкадаги финалда ўйнайди

17 март, 23:50 293

 

Африка қитъасидаги мамлакат - Тунисда теннис бўйича аёллар ўртасидаги халқаро турнирда дунёнинг йигирмага яқин мамлакатидан келган теннисчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Мусобақанинг жуфтлик беллашувларида иштирок этаётган Арина Фольц бош соврин учун курашадиган бўлди.

Словениялик Нина Поточник билан бирга учинчи рақамли жуфтликни ташкил қилган Арина Фольц словакиялик Барбора Палкатова ва чилилик Ивания Мартинични 6:1, 6:1, франциялик Эммануэлла Жирард ва швейцариялик Лулу Родовчични 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Арина ва Нина ярим финалда иккинчи рақамда сараланган дуэт - бразилиялик Каролина Алвеш ва чилилик Фернандо Брито билан рақобатлашди. Бир соату 17 дақиқа давом этган баҳсдаамюртимиз ўз шериги билан бирга 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

SPORTS.uz