Арина Африкадан бош соврин билан қайтмоқда

19 март, 18:00 408

Арина Африкадан бош соврин билан қайтмоқда

 

Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан Тунисда ташкил этилган аёллар ўртасидаги ҳалқаро турнирнинг жуфтлик беллашувларида Ўзбекистон теннисчиси Арина Фольц бош совринни қўлга киритди.

Жуфтлик беллашувларида словениялик Нина Поточник билан ҳамкорликда ўйнаган ҳамюртимиз финал учрашувида Франция вакиллари - Валентина Бахер ва Эмма Лене билан куч синашди.

Бир соатдан ошиқ давом этган финал баҳсида франциялик теннисчилар рақибга етарли қаршилик кўрсатолмади. Арина ва Нина 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга бўлди.

Бу Арина Фольцнинг жорий мавсумдаги илк совринидир.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.