Арина ҳам курашдан чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Бундан бироз олдин ҳамюртимиз Арина Фолц ўзининг биринчи даврадаги ўйинини ўтказди. Илк даврада теннисчимизга грециялик Элени Данилидоу рақиблик қилди.

1 соат 12 дақиқа давом этган ўйинда ҳамюртимиз ҳар иккала сетни 2:6 ҳисобида бой берди ва турнирдаги юришини якунлади.

Илгарироқ, ушбу турнирнинг яккалик баҳсларини Лайло Баҳодирова хамда Камола Умаровалар ҳам тарк этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!